Қирғизистонда теракт олди олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари республика ҳудудида содир этилиши режалаштирилган терактнинг олдини олишди. Қўмита матбуот хизмати берган хабарга кўра, қўпорувчилардан портловчи қурилмалар тортиб олинган.
"Ўш вилояти Қорасуй тумани ҳудудида террорчилик акти содир этишга тайёрланган шахс ушланди. У халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси бўлиб, унинг уйи тинтув қилинганда, 8 кг оғирликдаги портловчи моддалар топилган", дейилган хабарда.
Мусодара қилинган бомба жойида сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.
Хабар қилинишича, қўлга олинган шахс Сурия ва Ироқда бўлган, жанговар ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда республика ҳудудида теракт содир этишни режалаштирганди.
Унинг ёнидан экстремистик характердаги материаллар, электрон қурилмалар ва бомба тайёрлашда ишлатиладиган бошқа воситалар топилган. Айни вақтда унга нисбатан жиноий иш очилган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024