Ўзбекистон | 21:40 / 21.07.2017
110047
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 

Фото: Uz24

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари вақтида бир қатор амалдорларни ишдан бўшатди.

Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари туманларда коммунал соҳалардаги муаммолар тўпланиб қолганига эътибор қаратди.

«Кун.uz» манбаси хабар қилишича, Ангрен ва Оҳангарон ҳокимлари Иброҳим Раҳмонов ва Рустам Убайдуллаев лавозимини тарк этди.

Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Отамуродов ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари Ботир Аҳмедов ҳам ишдан кетган.

Шунингдек, президент давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вилоят бўлими раҳбарини, Ўрта Чирчиқ ва Пскент туманларида прокурорлар ва ИИБ бошлиқларини лавозимдан озод этган.

Амалдорлар бепарволиги, масъулиятсизлиги ва ишга совуққонлик билан қараши сабаб ишдан бўшатилди.

Мавзуга оид