Ўзбекистон | 23:10 / 25.07.2017
22520
3 дақиқада ўқилади

Тожикистон ёзги мавсумда Ўзбекистонга арзон электр энергия етказиб беришга тайёр

Фото: Asia-Plus

Марказий Осиё давлатлари минтақанинг ягона электр энергия тизимини тиклаш устида ишлар олиб бормоқдалар. Бунга кўра, Ўзбекистон энергия тизими билан Тожикистон электр энергия линияларини бирлаштириш имконияти тўлиқ ўрганиб чиқилди.

"Давлатларимизнинг энергия тизимларини бирлаштириш бўйича муайян ишлар ўтказиб бўлинди", деб маълум қилди Тожикистон сув захиралари энергетикаси вазири Усмонали Усмонзода Душанбеда 25 июлда ўтган матбуот-анжуманда. 

Унинг айтишича, Тожикистонда ёзга мавсумда Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга электр энергия етказиб беришга техник имконият мавжуд. "Агар қўшниларимиз ёзги вақтда нисбатан арзон электр энергия олишни истасалар, улар мавжуд электр узатиш линиялари орқали бизнинг энергия тизимимизга уланишлари мумкин. Биз узоқ йилдан бери ишламай ётган бу линиялар орқали энергия етказиб беришни тиклай оламиз", деб айтган Усмонзода.

Усмонзоданинг таъкидлашича, Тожикистон Регар подстанциясидан Ўзбекистон ҳудудидаги подстанциясигача уланишга тўлиқ тайёр.

"Барки тожик" компанияси раҳбари биринчи ўринбосари Махмадумар Асозоданинг айтишича, Тожикистон ва Ўзбекистон энергия тизимларини тиклаш бўйича ишлар икки давлат ўртасида муносабатлар яхшилангандан кейин жонланиб кетди. Унинг айтишича, икки давлатни аввалги йилларда 500 ва 220 киловольтлик юқори вольтли электр узатиш линиялари бирлаштирган.  

Унинг айтишича, охирги ойларда энергохолдингга Ўзбекистон томондан электр узатиш линияларини икки томонлама текшириш бўйича таклифлар тушган.

Асозоданинг таъкидлашича, Регар подстанциясидан 500 кВ лик ҳамда мамлакат шимолидаги 4 та 220 кВ лик электр узатиш линиялари уланишга тайёр. Асозоданинг айтишича, тегишли келишув имзоланса, "Барки точик" Ўзбекистонга бу линиялар орқали ёзги вақтда электр энергия етказиб беришни бошлашга шай.

Тожикистон Ўзбекистон 2009 йилда ягона энергетик ҳалқани тарк этгандан кейин минтақадаги бошқа давлатлар тармоқларидан автоматик равишда узилиб қолган. Тожикистон куз-қиш мавсумида электр энергия етишмаслиги муаммосига дуч келган. Бироқ янги қувватлар фойдаланишга киритилгандан кейин Тожикистон ҳозирда ўзини йил бўйи электр энергия билан таъминлай олмоқда.

Бундан ташқари, республика ёзги вақтда электр энергияни ташқарига чиқариш бўйича катта салоҳиятга эга. Бироқ электр энергияни ўтказиш бозори йўқлиги сабабли гидроэнергетик станциялар сувни салт ташлашга мажбур бўлмоқда. Фақатгина кичик миқдордаги электр энергия электр узатиш линиясининг етарлича ўтказиш қобилиятига эга эмаслиги сабабли Афғонистонга экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Жанубий Қозоғистонни ўз ичига олувчи минтақавий энергия тизимини Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими сифатида шакллантириш 1991 йилда якунланганди. У умумий қиймати 25 минг МВт ни ташкил қилувчи 83 та электростанциядан иборат бўлган.  

Мавзуга оид