Қозоғистонда барча меҳмонларга чопон беришга қарор қилинди
Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев интернетда машҳур бўлиб кетган, актёр Николас Кейж эгнидаги каби чопонни вазирликнинг барча меҳмонларига совға қилишга ваъда берди. Бу ҳақда Sputnik Казахстан нашри хабар бермоқда.
"Бу, фикримча, халқимизнинг гениал, гўзал удумидир, у актёр юз ифодаси туфайли мемга айланди", деб айтган Абаев матбуот-анжуманда.
Чопон Марказий Осиёнинг бир қатор давлатларида миллий кийим ҳисобланади.
Кейжнинг Остонадаги "Евразия" кинофестивалига ташрифи уни янги мем қаҳрамонига айлантирди. Интернет фойдаланувчилари Кейж қайғули қиёфада таниқли скрипкачи ва Қозоғистон санъат миллий университети ректори Айман Мусахожаева билан биргаликда тушган сурати устидан ҳазил-мутойиба қилганлар.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024