Жаҳон | 00:51 / 13.08.2017
10940
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида тўқнашувлар сабабли фавқулодда вазият тартиби киритилди

АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида (Виргиния штати) фавқулодда вазият тартиби киритилди. Бунга эса шаҳарда экстремистик ғоялар тарафдорлари ва уларга қарши чиқаётганлар ўртасида юзага келган тўқнашувлар сабаб бўлган.

Таъкидланишича, тўқнашувлар миллатчилар шаҳар раҳбариятининг “Озодлик боғи”дан Фуқаролик уруши вақтида конфедератлар армияси генерали бўлган Роберт Ли ҳайкалини олиб ташлаш режасига қарши чиқаётган вақтда бошланган. Маълумотларга кўра, шаҳарга 2 мингдан 6 минггача ирқчилар ва неонацистлар, жумладан “Ку-клукс-клан” нацист ташкилотининг аъзолари келган. 

Намойишни тарқатиш учун Миллий гвардия ва маҳаллий полиция отрядлари жалб қилинган. Маълум қилинишича, ҳукумат вакилларига бўйсунмаганлар ҳибсга олинганлар.

Вазиятга АҚШ президенти Дональд Трамп изоҳ берган. “Биз барчамиз бирлашиб, ортида адоват турган барча нарсани қоралашимиз керак. Бундай зўравонликка Америкада жой йўқ. Келинг, бирлашамиз», деб ёзган Трамп твиттерда.

Мавзуга оид