Жаҳон | 18:11 / 17.08.2017
4008
1 дақиқада ўқилади

Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди

АҚШда фуқаролик уруши пайтида жанубликлар армиясига қўмондонлик қилган генерал Роберт Лининг эвараси Шарлотсвилл шаҳрида юз берган тўқнашувларни қоралади ҳамда Конфедерациялар давридаги ҳайкалларга энг яхши жой музей бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда CNN хабар қилган.

"Охир-оқибат, кимдир қарор қабул қилиши лозим бўлади, ҳамда агарда бу маҳаллий маъмурият бўлса, майли шундай бўлсин. Бироқ биз бу борадаги барча мулоқотни нафрат ва зўравонликсиз олиб боришимиз даркор. Эҳтимол, бу ҳайкалларни музейга жойлаштириш тўғри бўларди", - деди 54 ёшли Роберт Ли V.

Виржиниядаги мактабда спорт директори сифатида ишлайдиган Ли Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни “маъносиз” ҳамда оиласи учун “қайғули” деб атади.

Аввалроқ Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атаганди.

Мавзуга оид