Жаҳон | 15:50 / 27.08.2017
7284
1 дақиқада ўқилади
Бағдодда портлашлар рўй берди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри жанубида иккита миналаштирилган автомобиллар портлатилиши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканалида хабар тарқатилган.
Биринчи портлаш шаҳар жанубидаги Аш-Шурта Ар-Рабиа туманида рўй берган. Бу портлаш 3 аёл ўлимига сабаб бўлган, яна 5 киши жароҳатланган.
Кўп вақт ўтмасдан яна бир автомобиль шаҳар жанубидаги Абу Дашир йўлида портлатилган. Бу портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, бир киши жабрланган.
Бу портлашлар учун ҳозирча ҳеч бир ташкилот жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид
12:42 / 08.02.2024
Бағдодда «Катаиб Ҳизбуллоҳ» гуруҳи етакчиси ўлдирилди
22:34 / 04.01.2024
АҚШ Ироқда «Ҳизбуллоҳ» қўмондони машинасига зарба берди
22:09 / 23.11.2023
Коллеж директорини калтаклаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди
09:36 / 20.07.2023