МХХ қўшни давлатга 810 минг доллар билан чиқиб кетмоқчи бўлган шахсни қўлга олди
«Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарада хорижий валютанинг йирик партиясини контрабанда йўли билан олиб чиқишга уринган шахсни қўлга олишди», - дея хабар берди МХХ Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича Қўмитаси вакили.
Унинг сўзларига кўра, 29 август куни Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги Хонқўрғон чегарага яқин аҳоли пунктида чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига ўтишга уринган шахсни қўлга олишди.
Қўлга олинган шахс 47 ёшли маҳаллий фуқаро Н.Темиров бўлиб чиқди. Унинг ёнидаги сумкадан 810 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ топилган.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. Тергов доирасида Н.Темировнинг шерикларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:48 / 28.09.2024
ЕИ давлатлари чегараларда янги биометрик тизимнинг жорий этилишига тайёр эмас — FT
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
14:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
20:44 / 26.09.2024