Спорт | 09:17 / 07.09.2017
5243
2 дақиқада ўқилади

Америкалик бейсболчилар рақиблари ортидан Apple Watch ёрдамида жосуслик қилишган

Фото: New York Times

АҚШнинг бош бейсбол лигаси MLB’да иштирок этувчи “Бостон Ред Сокс” клуби ўйинчилари рақиблари ортидан Apple Watch соатлари ёрдамида жосуслик қилишган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.  

Тафтишнинг аниқлашича, “Ред Сокс” ўйинчилари рақиблари ўйин вақтида бир-бирларига қўл билан берган имо-ишораларни билиш ва шу тариқа устунликка эга бўлиш мақсадида Apple Watch’дан фойдаланишган.

Бундан ташқари, “Нью-Йорк Янкис” клубининг бош менежери Брайан Кэшман Бостон клуби мураббийлар штабининг ходимларидан бири ўйин вақтида соатда трансляцияни кўраётган видеоёзувни тақдим қилган. Таъкидланишича, у тўп қандай отилишини билишга имкон берувчи имо-ишораларни кўриб олиб, сўнгра ўз ўйинчиларига бу ҳақда айтиб турган.

Айтилишича, MLB ўйинчиларга рақиблари имо-ишораларини кўз билан кўришни тақиқламайди, бироқ буни телесурат ёрдамида қилишга рухсат бермайди.

Ҳозирча “Ред Сокс” бу қилмиши учун қандай жазоланиши номаълумлигича қолмоқда.

Мавзуга оид