Жаҳон | 09:51 / 10.09.2017
12471
1 дақиқада ўқилади

Меркель хизмат мавқеини суистеъмол қилишда айбланмоқда

Фото: AP

Берлин прокуратураси ХДИ партияси ва унинг етакчиси Ангела Меркель устидан тушган шикоят юзасидан текширув ишларини бошлади. Der Spiegel шу ҳақида хабар берди. Нашрга кўра, шикоят фамилияси ошкор қилинмаган адвокат томонидан берилган. 

Юристнинг фикрича, Меркель ва унинг партияси Бундесвер ҳаво кемаларидаги парвозлари ҳамда сайлов олди кампаниясида фойдаланган полиция хизмати учун пасайтирилган нарх-наво бўйича ҳисоблашган. 

Маълум бўлишича, Бундесверга сўровнома билан "Яшиллар" партияси мурожаат қилган. Ушбу партия вакиллари ўзларининг сиёсий рақиблари, хусусан ХДИ ва шахсан Меркелни ўз ихтиёри билан фарқни тўлаш ва парвоз нархини тўлиқ қоплашга чақиришган. 

ХДС партиясида бунга қоидаларга кўра иш тутилаётганини айтиб жавоб беришган.

Мавзуга оид