Жамият | 07:55 / 28.10.2017
20647
1 дақиқада ўқилади

Аёлларга атайлаб ОИВ юқтирган эркак 24 йилга қамалди

Фото: Валентино Таллуто / AFP

Италиялик Валентино Таллуто 30 аёлга атайлаб одам иммуновирусини (ОИВ) юқтиргани учун 24 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

Шифокорлар Таллутога 2006 йилда ОИВ ташхисини қўйишган. У шу вақтдан кейин 53 аёл билан алоқага кириб, улардан 30 нафарига касалини юқтирган. Таъкидланишича, эркак аёлларни танишув сайтлари орқали топган.  

Эркакнинг адвокати у атайлаб ҳаракат қилмагани, балки эҳтиётсизликка йўл қўйганини таъкидлаган. Эркакнинг ўзи эса агар аёлларга атайлаб касаллик юқтирмоқчи бўлганда, унда бу мақсадда мунтазам барларга ташриф буюришини айтган.

Судьялар охир натижада эркакка 24 йиллик қамоқ жазоси беришга қарор қилишган.

Аввалроқ олимлар ДНК негизида яратилган дори воситалари ОИВ билан касалланишнинг олдини олишда ёрдам беришини аниқлашган.

Мавзуга оид