Саудиялик шаҳзодаларга айбловлар қўйилди
Саудия Арабистонида қўлга олинган шаҳзодаларга нисбатан коррупция, қўшиб ёзиш, пул ювиш ҳамда ваколатни суиистеъмол қилиш айблари қўйилган. Бу ҳақда саудиялик амалдорга асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Хабарда келтирилишича, шаҳзода ал-Волид ибн Талал (У Forbes рейтингида 45-миллиардер ҳисобланади) порахўрлик, фирибгарлик ва пул ювишда айбланмоқда. Аввалги қиролнинг ўғли Мутеб камомад, давлат маблағини ўзлаштириш ва ўз таъсиридан фойдаланган ҳолда бизнес юритишда айбланмоқда.
Ар-Риёднинг собиқ губернатори шаҳзода Туркига эса метрополитен қурилишида порахўрликка йўл қўйгани бўйича айблов илгари сурилган. Мамлакатнинг собиқ молия вазири Иброҳим ал-Ассафа Маккадаги ал-Ҳарам масжидидаги қурилиш ишлари вақтида давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.
5 ноябрь куни Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари (ОАВ)да 11 шаҳзода ва ўнлаб собиқ ҳамда амалдаги вазирларнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Миллий гвардия ва ҳарбий-денгиз флотининг нуфузли раҳбарлари ўз лавозимларидан четлатилгани маълум қилинган.
Ҳибсга олиш ишлари Аксилкоррупцион қўмита ташкил этилиши ортидан рўй берди. Қўмитага қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг ўғли Муҳаммад бин Салмон раҳбар этиб тайинланган. Маълумотларга кўра, шу орқали бўлажак қирол ўз ҳокимиятини мустаҳкамламоқда.
Мавзуга оид
19:01
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
12:37 / 27.10.2024