Индонезия ҳукумати WhatsApp’ни блокламасликка қарор қилди
Индонезия ҳукумати WhatsApp мессенжерини блокламасликка қарор қилди. Бу сервис номаъқул контентни ўчириб ташлаш бўйича талабни бажарганидан сўнг юз берди, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
"Энди биз шуни кўрмоқдамизки, WhatsApp сўраган нарсамизни бажарди. Шунинг учун уларни блокламадик, сабаби улар бизнинг талабга риоя қилди", - дея Индонезия Коммуникациялар ва ахборот вазирлиги вакили сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
Душанба куни Reuters Индонезия ҳукумати WhatsApp’ни 48 соат ичида блоклаб қўйиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берди. Бу ҳолат сервис номаъқул бўлган GIF шаклдаги тасвирларни ўчириб юбормаса юз бериши маълум қилинганди. Агентлик маълумотларига кўра, бундай талаб болалар манфаатини кўзлаган ҳолда илгари сурилган.
Мавзуга оид
14:10 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади
15:02 / 20.08.2024
Австралия ва Индонезия мудофаа тўғрисида шартнома тузди
11:00 / 14.06.2024
Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди
18:14 / 10.06.2024