Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги енгил саноат лойиҳалари билан танишди
Давлатимиз раҳбари 9 ноябрда Самарқанд шаҳридаги собиқ лифтсозлик заводи ҳудудида ташкил этилган саноат мажмуасида бўлиб, вилоятда амалга оширилаётган енгил саноат лойиҳалари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев вилоятдаги корхоналарида ишлаб чиқарилган енгил саноат маҳсулотлари намуналарини кўздан кечирди.
Президентимизнинг шу йил 14-15 апрель кунлари вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириқлар асосида 2017-2018 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган 19 лойиҳа бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
“Сам Рафоат текстиль”, “8 март”, “Иман текс”, “Самарқанд Евро Азия текстиль”, “Амин инвест интернейшнл”, “Мароқанд сифат” каби корхоналарда тайёрланаётган тикув-трикотаж маҳсулотлари, бўялган трикотаж мато, кийим-кечаклар ички бозордан ташқари экспортга ҳам йўналтирилмоқда. Бу корхоналар салоҳиятини ошириш қўшимча иш ўринлари яратиш имконини бермоқда.
Айни пайтда Пастдарғом, Самарқанд, Булунғур, Оқдарё туманларидаги қатор корхоналарда янги лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда. Натижада жинси мато, жинсидан тайёр кийим-кечак, янги турдаги вилвет, мебел газламалари, аралаш ва синтетик матолар ишлаб чиқариш ҳажми кенгаяди.
Президентимиз соҳада яратиладиган ҳар бир ишчи ўрни муҳим экани, бу корхоналар истиқболини белгилаш ва аҳолини доимий иш билан таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.
Шу ерда терини қайта ишлаш, чарм-пойабзал ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари “Ideal Еlektroluks” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маиший техника жиҳозлари, “Sino” акциядорлик жамиятида тайёрланаётган музлаткич ва совуткичларни кўздан кечириб, маҳсулотларни ташқи бозорга йўналтириш, экспорт имкониятларини ошириш юзасидан топшириқлар берди.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024