Хорижда яшовчи юқори малакали юртдошларимиз Ўзбекистонда АТ-соҳасини ривожлантиришга таклиф қилинди
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хорижий мамлакатларда яшовчи юқори малакали мутахассислар ва ўқитувчиларни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги ИНҲА университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабни ривожлантириш саъй-ҳаракатларига қўшилишга чақиради.
Вазирлик хорижда истиқомат қилаётган ва ўз ватанига қайтиш истагидаги юқори малакали юртдошларимизни қидирмоқда.
PhD соҳиблари, тажрибали менеджерлар, илмий ноширлар ва таълим йўналишидаги бошқа экспертларга вазирлик томонидан барча зарурий шароитлар яратилиши расман эълон қилинади.
Шу билан бирга, агар сизда ўқитиш, илмий изланишлар олиб бориш ва АКТ соҳасидаги ўқув муассасаларида ислоҳотлар жараёнини бошқарган ҳолда республикамиз ривожланишига ҳисса қўшиш истаги бўлса, унда сизни Ўзбекистонга таклиф қиламиз ва қуйидагиларни тақдим этишга тайёрмиз:
1) Юқори иш ҳақи;
2) Тошкент шаҳрида доимий прописка;
3) Тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш;
4) Махсус ипотека дастури ва бошқа бонуслар (ишингиз самарадорлигидан келиб чиқиб).
Агар сизда ушбу дастурга қизиқиш уйғонган бўлса, резюменгизни HR@mitc.uz манзилига юборинг.
Мавзуга оид
09:10
Ўзбекистонликлар учун хорижда 154 мингдан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд
12:00 / 11.10.2024
Қорақалпоқ давлат университетига ишга киритиш эвазига 1,8 минг доллар олганлар ушланди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
09:10 / 03.10.2024