Видео: Корея соҳилларида Американинг 3 та авиаташувчиси пайдо бўлди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 3 та авиаташувчи кемаси қўшма машғулотлар ўтказиш мақсадида Жанубий Корея ҳудудий сувларига кирди. Қўшма ҳарбий машғулотлар акс этган видеолавҳа Америка ҲДКнинг YouTube саҳифасига жойлаштирилди.
Ёнхап агентлигига кўра, расмий Сеул илк маротаба Американинг 3 та авиаташувчиси билан ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. "Рональд Рейган", "Нимиц" ва "Теодор Рузвельт" номли ҳарбий кемаларни 10 дан ортиқ, шу жумладан Sejong the Great ва the Seoae Yu Seong-ryong эсминеци ҳам кузатиб бормоқда.
Агентликнинг хабар қилишича, бир вақтнинг ўзида учта авиаташувчи жанговар кемалар машғулот ўтказиш ноёб воқеликдир. Сўнгги бора бу каби машғулотлар 10 йил муқаддам Тинч океанининг Гуам ороллари яқинида ўтказилган эди.
Мавзуга оид
19:37 / 24.09.2024
АҚШда паркдан ўғирлаб кетилган олти ёшли бола 70 йилдан сўнг топилди
19:24 / 24.09.2024
АҚШда икки кишида мияни еб қўядиган чувалчанглар аниқланди
09:50 / 24.09.2024
РФ АҚШ сайловларига таъсир қилиш учун кўплаб СИ-контентни ишлаб чиққани айтилди
23:07 / 23.09.2024