Афғонистонда кўкнор майдонлари ҳажми рекорд даражага етди
Афғонистонда кўкнор экилган далалар сони рекорд ҳажмга етди – 328 минг гектар. Бу рақам бир йилда 63 фоизга ошди, дейилади БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасининг йиллик ҳисоботида.
"Кўкнор экишнинг бу даражаси доимий мониторинг бошланганидан бери (1994 йил) янги рекорд саналади ҳамда 2014 йилдаги аввалги рекорддан 46 фоизга ёки 104 минг гектарга кўпроқ", - дейилади ҳужжатда.
Тадқиқотга кўра, мамлакатда кўкнор ишлаб чиқарувчилар ўтган йили нафақат минтақалардаги ўз фаолиятларини кенгайтиришди, балки учта янги минтақани ҳам “эгаллаб олишди”: Саманган, Ғазни ва Нуристон. Шу тариқа, кўкнор мамлакатнинг шимолий ҳудудларини ҳам тобора ўз домига тортмоқда. Натижада мамлакатнинг атиги 10 минтақаси кўкнордан ҳоли бўлиб қолди, 24 вилоятда эса бу фаолият кенг кўламда олиб борилмоқда, дейилади ҳужжатда.
Кўкнор Афғонистоннинг энг жанубий вилояти – Ҳилмондда энг кўп ишлаб чиқарилади, дейилади ҳисоботда. Хусусан, у ерда кўкнор майдонлари 144 минг гектарга тенг, ундан кейин эса Қандаҳор 28 минг гектар билан бормоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024