Ўзбекистон | 10:00
309
1 дақиқада ўқилади

Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Нидерландия элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Нико Схемерс билан учрашди.

Фото: Дунё

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги афғон йўналишидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Нидерландиянинг юқори мартабали дипломати Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг муҳим роли ва расмий Тошкентнинг қўшни мамлакат ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Индиана университети (АҚШ) антропология ва Марказий Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари кафедраси профессори Назиф Шаҳроний билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши, бу мамлакатда барқарорликни ўрнатиш йўллари юзасидан фикр ва баҳолар алмашдилар.

Назиф Шаҳроний ўз ватанидан ташқарида яшаётган афғонлар Ўзбекистоннинг афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва умуман Афғонистонда барқарорлик ўрнатишдаги фаол иштирокини юксак қадрлашини таъкидлади.

Мавзуга оид