Иқтисодиёт | 16:30 / 15.11.2017
66855
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 500 ва 1000 сўмлик купюралар тангага алмаштирилиши мумкин

Ўзбекистонда 500 ва 1000 номиналдаги сўм банкнотлари ўрнига шу қийматдаги тангалар чиқарилиши мумкин. Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг айтишича, айнан шу масалага оид аниқ қарор қабул қилинмаган.

Фото: Халқаро пресс клуб

«Биз 50 минг ва 10 минг сўмлик банкнотларни катта ҳажмда муомалага чиқардик. Аҳолига кичик қийматдаги кўпгина банкнотни ўзи билан олиб юриш қийинчилик туғдириши табиий, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш ҳам иқтисодиётга фойда бермайди. Бундай вазиятда халқаро тажрибада бўлгани каби йирик номиналдаги банкнотларни ишлаб чиқариш ёки майда пулларни тангага алмаштириш мақсадга мувофиқ бўлади», дея Тимур Ишметовнинг сўзларини келтиради Kun.uz мухбири.

Марказий Банк раиси биринчи ўринбосарининг айтишича, аҳолига қулайлик яратиш ва монетар ишлаб чиқаришда самарали йўлга қўйиш ҳақида фикрлар юритилмоқда.

«Ҳозирги масала кичик номиналдаги банкнотларни танга билан алмаштириш ёки йирик банкнотга ўтишда қолган. Агар бу ҳақда қарор қабул қилинса, хабар қиламиз», дейди у.

Мавзуга оид