Жамият | 09:28 / 16.11.2017
20482
1 дақиқада ўқилади

Олимлар тузнинг янги хавфидан огоҳлантиришди

Германия, АҚШ ва Бельгиядан бўлган олимлар гуруҳининг аниқлашича, ош тузини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш сут эмизувчиларнинг ичак микрофлорасига зарар етказиши, ҳамда турли касалликларга олиб келиши мумкин. Бу борадаги тегишли мақола Nature журнали сайтида эълон қилинди.

Мутахассислар туз миқдори кўп бўлган маҳсулотлар билан озиқланган сичқонлар ажратмаларини ўрганиб чиқишди, ҳамда уларда Lactobacillus murinus бактериялари миқдори камайганини аниқлашди. Шу сабабдан ҳайвонларда аутоиммун энцефаломиелит ва гипертензия пайдо бўлиши мумкин бўлган.

Шу билан бирга, инсонлар ўртасида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишда бактериялар сони қисқаради, шунингдек, 17-типдаги Т-хелпер ҳужайралари сони ошади, уларнинг бундай миқдори эса гипертонияга олиб келади.

Мавзуга оид