Ўзбекистон | 14:25 / 21.11.2017
11978
2 дақиқада ўқилади

Болаларни тингланг! Ўқувчилар Олий Мажлисда ўз лойиҳалари билан сўзга чиқишди

Фото: UNICEF Uzbekistan

20 ноябрда Ўзбекистонда Жаҳон болалар куни муносабати билан UNICEF ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ташкил этилди.  Мазкур тадбирлар доирасида Олий Мажлиснинг қуйи палатасида Ёш авлод кенгаши аъзолари ва сенаторлар, вазирлар, турли ташкилот раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вилоятдан саралаб олинган иқтидорли ўқувчилар ўз лойиҳалари билан тақдимотлар қилишган. Ёшлар ўз чиқишларида ҳудудларда мавжуд бўлган болалар ҳаётига оид муаммоли масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклиф, ғояларни тақдим этишди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жорий йилда болалар ўз лойиҳаларни эркин, равон баён этишди. 

Саша Грауманн, UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

Фото: Саша Грауманн/UNICEF Uzbekistan

"Болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш қонуний ёки маънавий масъулиятнигина назарда тутмайди, у иқтисодий, ижтимоий, сиёсий масалаларни ҳамда давлат томонидан ажратиладиган молиявий маблағларни ҳам ўз ичига олади. Улғайиб бораётган ва келаси ўн йил ичида ишчи кучига айланувчи ёшларига эга бўлган Ўзбекистон муҳим демографик босқичда турибди. Агарда муносиб сармоялар киритилса, сони ортиб бораётган ёш аҳоли мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг навбатдаги босқичига олиб чиқадиган авлод бўлиб етишади".

Фото: UNICEF Uzbekistan

Куннинг иккинчи қисмида болалар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан "Болалар ва ёшлар масалалари бўйича омбудсман тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди. Ўқувчилар ушбу қонун лойиҳаси қай тартибда болалар ҳуқуқини ўзида тўлиқ мужассам этиши мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Фото: UNICEF Uzbekistan
Фото: UNICEF Uzbekistan

 

Мавзуга оид