Фоторепортаж: Тошкентда Халқаро ресторан ва кафе кўргазмасига старт берилди
Бугун, 29 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ»да «EXPO Restaurants & Cafes» 2-Халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ресторан бизнеси вакиллари ва профессионал ускуналар ҳамда турли хизматлар соҳасидаги мутахассислар жам бўлишган. Kun.uz мухбирининг мазкур кўргазмани дастлабки кунидан тайёрлаган фоторепортажини томоша қилинг.
Меҳмонлар кўргазмада юртимиздаги ресторанлар, кафе, барлар, тамаддихоналар ва бошқа овқатланиш жойлари; профессионал ресторан ускунаси импортчилари; лойиҳачилар, қурилиш компаниялари ва дизайнерлар; ёритиш асбоблари ва концерт-техник ускуналар етказиб берувчи компанияларнинг сара маҳсулотлари билан танишиш имконига эга бўлишади.
Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Кўргазма 2017 йилнинг 1 декабрига қадар давом этади.
Мавзуга оид
23:58 / 11.09.2024
Тошкентдаги ресторанлардан бирида оммавий заҳарланиш юз берди
10:00 / 09.09.2024
Белгиянинг машҳур ресторанлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024