Ўзбекистон | 00:50 / 01.12.2017
69200
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 1-2 декабрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. Баъзи жойларда кучли ёмғирлар қорга айланиши, шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

2-3 декабрда эса ҳаво ҳарорати кескин пасайиши прогноз қилинмоқда: кечаси ҳарорат минус 5-10 градус совуқ, кундузи -2 дан +3 градусгача бўлади. Ўзбекистоннинг шимолий қисмида кечаси ҳарорат минус 7-12 градусгача, кундузи эса минус 2-7 градусгача пасаяди.

Кечаси минус 5-10 градус ва кундузи -2 дан +3 градусгача совуқ ҳарорат 7 декабргача сақланиб қолади. 

Тошкентда 1 декабрда кечга яқин қорга айланиши мумкин бўлган ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 градус, кундузи эса 3-5 градус илиқни ташкил қилади.

 

Мавзуга оид