Самарқандда оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди — фото
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги арафасида Самарқанд шаҳридаги 2- сон оилавий поликлиниканинг 480 ташрифга мўлжалланган биноси 5,5 млрд. сўм маблағ эвазига Инвестиция дастури доирасида реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Поликлиниканинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Туробжон Жўраев сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳасига қилаётган эътибор, тармоқдаги ислоҳотлар ва янги оилавий поликлиникалар ташкил қилиш ва унга тор соҳа мутахассислари таркибини мувофиқлаштириш хусусида гапириб ўтди.
Самарқанд шаҳрининг 37 та маҳалласида истиқомат қилаётган 80 мингга яқин аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида мазкур поликлиникада терапевт, педиатр, хирург, акушер-гинеколог, стоматолог, эндокринолог, ЛОР ва УТТ врачи каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда 20 ўринли кундузги стационар, ижтимоий дорихона, фитобар ва фуқаролар электрон тиббий карта базаси ҳамда электрон навбат тизими йўлга қўйилди. Бундан ташқари, замонавий стомотологик кресло, биохимик анализатор билан жиҳозланди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 9–10 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида шаҳар аҳолиси саломатлигини янада яхшилаш мақсадида берган топшириқларига биноан ҳозирда ушбу тиббиёт муассасасини 450 минг АҚШ доллари миқдорида замонавий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, белгиланган дастурларга асосан 2018 йилда Сўлим қўрғонида жойлашган 10-сон оилавий поликлиниканинг филиалида 100 ташрифга мўлжалланган янги бино қурилиши амалга оширилади. Шаҳардаги Фарҳод қўрғонида жойлашган 6-сон оилавий поликлиникаси филиали ҳамда Кимёгарлар қўрғонидаги 10-сон оилавий поликлиникаларнинг янги биноси 2019 йилнинг Инвестиция дастурига киритилди.
Очилиш маросимидан сўнгида тиббиёт соҳасида хизмат қилган фахрийлар байрам дастурхонига таклиф этилди.
Шуҳрат Шокиржонов.
Кун.уз мухбири
Ш.Шокиржонов ва Б.Мустанов олган суратлар
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024