Ўзбекистон БМТда Трампнинг Ал-Қудс бўйича қарорини ёқламаганлар тарафида бўлди
Бугун, 21 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги иш кунида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудс шаҳрини Исроил пойтахти, деб тан олгани атрофлича кўриб чиқилди.
БМТ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон АҚШ президенти Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатларини "ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида"ги Бош Ассамблея резолюциясини ёқлаб овоз берди. Шунингдек, 127та мамлакат вакиллари ҳам Ўзбекистон каби муносабат билдирган бўлса, 9 нафар БМТдаги доимий вакил қарши овоз берган. Бундан ташқари, 35та давлат вакиллари овоз беришда иштирок этмаган.
Резолюцияга қарши овоз берганлар орасида Туркманистон, Исроил ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакилларини кўриш мумкин.
Маълумот учун, ушбу ҳужжат декларатив кучга эга бўлиб, ҳеч қандай юридик мақомга эга эмас, яъни резолюциянинг қабул қилиниши дунё ҳамжамиятининг мазкур воқеа юзасидан умумий позициясини билдиради, холос. АҚШ президентининг қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш учун ушбу масала БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама этилиши шарт.
Мавзуга оид
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024