Фан-техника | 22:12 / 28.12.2017
11009
1 дақиқада ўқилади

Apple судда Steve Jobs компаниясига мағлуб бўлди

Фото: Napoli.Repubblica.it

Жинси ишлаб чиқарувчи Steve Jobs фирмаси Американинг Apple компанияси устидан ғалаба қозонди. Napoli.Repubblica.it шу ҳақида хабар берди

2012 йилда ака-ука Винченцо ва Жакомо Барбатолар Apple ҳаммуассиси Стив Жобс номи билан савдо маркасини рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Ака-ука Барбатолар шу ном остида жинси ишлаб чиқара бошлашди.

Таъкидланишича, Apple италияликларни судга беришга шошилган. Бироқ бунга компания номи эмас, унинг логоси сабаб бўлган — тишланган олмага ўхшаш J ҳарфи.

Шунга қарамай, суд италияликларни ҳақ дея қарор чиқарди. Steve Jobs эса ўз ассортиментини янада кенгайтириш ниятида. 

Мавзуга оид