Жаҳон | 23:08 / 28.12.2017
4931
1 дақиқада ўқилади

Намибия Бош вазири ўринбосари​ автоҳалокатда омон қолди

Фото: namibian.com.na

Намибия Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири пайшанба куни юз берган автоҳалокатда тирик қолган. Полиция тарқатган маълумотга таяниб ​маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, уларга ҳамроҳлик қилган уч нафар шахс воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Маълум қилинишича, мамлакат шимолида юз берган воқеада оқ рангли юк машинаси Бош вазир ўринбосари Нетундо Нанди-Ндаитва ҳаракатланиб кетаётган эскорт билан тўқнашиб кетган.

Namibian Sun нашрининг хабар беришича, Нанди-Ндаитва оғир тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирча унинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. Пайшанба куни оқшомда уни пойтахтдаги шифохоналардан бирига вертолёт орқали олиб бориш режалаштирилмоқда. 

Мавзуга оид