Фотогалерея: Самарқандда «Армия ва ёшлар» фестивали бўлиб ўтди
Ёшлигидан ҳарбий бўлишга, ҳарбий либос кийишга қизиқмаган болакай бўлмаса керак. Юртимизда рўй бераётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, бир муддат махфийлик қобиғида бўлган ҳарбийларимиз ҳам халқ билан тобора жипсроқ бўлмоқда, бир сўз билан айтганда, армиянинг эшиги ҳам халқимиз, ёшларимиз учун очилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг қарорлари асосида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги ва унда ташкил этилаётган тадбирлар ёшларимизни ватанни севишга, унга хизмат қилишга бўлган иштиёқини бир неча маротаба кучайтирмоқда.
Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг пойтахти бўлмиш кўҳна Самарқандда ҳам 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни олдидан Марказий ҳарбий округ ва Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган «Армия ва ёшлар» фестивалида 40 мингга яқин самарқандликлар иштирок этишди.
Фестивалдан аввалида ҳарбий техникалар ва ҳарбий хизматчиларнинг тантанали юриши бўлиб ўтди. Тадбирнинг тантанали очилишида вилоят ҳокими Т.Жўраев, Марказий ҳарбий округ қўмондони, полковник А.Саидов ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Р.Қобилов сўзга чиқишди.
Регистон майдонидан университет хиёбони орқали Амир Темур ҳайкалигача бўлган 4,6 км марафон югуришида эса 7 мингдан зиёд ёшлар қатнашишди. Ғолиблар вилоят ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари, ҳамда дипломлари билан тақдирланишди.
Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театри олдида ва унга ёндош Кўксарой майдонида ва ҳарбий техникалар ва қурол-яроғ кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ташкилотчиларнинг фикрича, бу тадбирдан кўзланган мақсад армия куч-қудратини намойиш этиш эмас, аксинча, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанарварлик туйғуларини кучайтиришдир.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024