Ўзбекистон | 14:00 / 18.01.2018
25060
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ақтўбедаги ҳодиса бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Фото: Tengrinews

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган фожиани ўрганиш ва жабрланганлар ва уларнинг оилаларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш учун Қозоғистонда ҳукумат идоралараро комиссияси тузилди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ давлат тили ва ахборот департаменти директори Алмас Садубаев маълум қилган, деб хабар беради Tengrinews.kz.

«Унинг таркибига ички ишлар вазири ўринбосари Е.Тургумбаев, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Цой, инвестициялар ва ривожлантириш вазирлиги раҳбари ўринбосари Р.Скляр, Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори А.Мадиев, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳа вакиллари киритилган», деган Садубаев.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон консули Ақтўбе вилоятига йўл олган.

«Йўловчиларнинг фуқаролиги ҳозирча аниқ эмас, буни тасдиқловчи маълумотлар ҳозирча йўқ. Аниқ ахборотга эга эмасмиз. Ҳозир консул Ақтўбега келади», — дейишган Tengrinews.kz’га Ўзбекистон элчихонасидагилар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти, Ирғиз туманида ёниб кетган автобус салонида жами 57 киши, жумладан 55 нафар йўловчи бўлган. 52 киши ёниб кетган, 5 киши қутилиб қолган. Автобусни тарк этганлардан уч нафари Қозоғистон, 2 нафари Ўзбекистон фуқароси экани аниқ.

Мавзуга оид