«Йўловчилар ташқарига интилган, лекин эшик ёпиқ бўлган». Фожианинг эҳтимолий сабаби айтилди
Ақтўбе вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти Самара – Чимкент трассасида ўт олиб, 52 кишининг ҳаётига зомин бўлган автобусда ёнғин келиб чиқишининг эҳтимолий сабабларини айтиб ўтди, деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.
ФВД вакили Виталий Синевнинг айтишича, автобусда ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган. Шунингдек, автобусда катта миқдорда ёқилғи ташилган бўлиши ҳам мумкинлиги инкор этилмаяпти. Бу автобус қисқа фурсат ичида аланга қуршови ичида қолганига изоҳдир.
Фараз қилинишича, йўлдаги АЁҚШларда ёқилғи қўйиш заруриятини йўққа чиқариш учун автобусда қўшимча ёқилғи ташилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, норасмий маълумотларга кўра, автобус қайта жиҳозланган бўлиши мумкин, шу сабабли олов тузоғига илинган йўловчилар тезда уни тарк эта олишмаган. Синевнинг сўзларига кўра, автобуснинг эшиклари маҳкамланган бўлган.
«Автобус тўхтагач, барча ҳайдовчилар ундан қочиб чиқишган, қолган одамлар ҳам эшикка интилишган, лекин ён томондаги эшик маҳкамланган бўлган», — деди Синев.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024