Қозоғистонда яна фожиа. Автобусда ёниб кетганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлгани тасдиқланди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган автобус йўловчиларининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бўйича департаменти маълумот берди.
«Ўзбекистон фуқаролари. 50дан ортиқ киши. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган. Қозоғистон ва Россия фуқаролари йўқ», — дея манбанинг сўзларини келтирган РИА Новости.
Қайд этилишича, автобус Ўзбекистондан Россияга кетаётганди.
Бундан аввалроқ Самара — Чимкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида поезд йўловчи автобусни уриб кетиши оқибатида 17 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.
Ўтган йилнинг ёзида эса Қозоғистон ҳудудида 50 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учраган, ўшанда бахтсиз ҳодисада 9 нафар ўзбекистонлик вафот этганди.
Мавзуга оид
09:10
Тошкент - Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди
09:00
Қозоғистонда AZAL лайнери ҳалокати версияларига ҳозирча баҳо берилмади
20:58 / 26.12.2024
Катта эҳтимол билан Россия ракетаси зарба берган. Оқтовдаги авиаҳалокатнинг иккинчи кунига келиб яна нималар маълум?
19:17 / 26.12.2024