Ўзбекистон | 16:30 / 21.01.2018
110081
1 дақиқада ўқилади

Президент Ақтўбедаги фожиа қурбонларининг оилаларига компенсация ажратишга топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Компенсация миқдори маълум қилинмаган.

Мавзуга оид