Жамият | 11:20 / 28.01.2018
22641
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятида бир гуруҳ «оғуфуруш» шахслар қўлга олинди

Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир жараёнида, Жондор тумани, “Самончиқ” МФЙ, Самончиқ қишлоғида яшовчи, 1962 йилда туғилган Тиллаев Муродило Ғайбиллаевич, қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, “Самончиқ” МФЙ, Самончиқ қишлоғида яшовчи, 1978 йилда туғилган Янгиев Хуршед Ҳомитович билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,  текин бойлик орттириш мақсадида, Жондор туман “Самончуқ” МФЙ, Ҳафработ қишлоғида ходимлар томонидан назорат тариқасида юборилган шахсга ҳар бир қутисини 400.000 сўмдан жами бўлиб 800.000 сўм нақд пул эвазига 2 дона «Спички» ёзувли гугурт қутига қуритилиб, алоҳида-алоҳида қилиб қадоқланган ҳолдаги умумий соф вазни 7,91 гр.га тенг бўлган «марихуана» гиёҳванд воситасини қонунга хилоф равишда ўтказган вақтда холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Фото:Бухоро вилояти ИИБ
Фото:Бухоро вилояти ИИБ

“Оғуфуруш” шахслар билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида аниқланишича, улар ушбу «марихуана» гиёҳвандлик воситасини Жондор туманида яшовчи таниши, Ашуров Нодир Наимовичдан ҳар бир қутисини 230 минг сўмдан сотиб олишган. Тадбир давомида Ашуров Нодир Наимовичнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда у ерда яна 6 дона гугурт қутиларга қуритиб жойлаштирилган «марихуана» гиёҳвандлик воситалари сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Фото:Бухоро вилояти ИИБ
Фото:Бухоро вилояти ИИБ

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид