Ўзбекистон | 21:10 / 15.02.2018
86925
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурорга ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берган.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5344-сон Фармонига асосан Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди», дейилган хабарда.

Адлия маслаҳатчиси Рустамбеков янги лавозимда Бекзод Мавлоновнинг ўрнини эгаллади. Мавлонов ўтган ой охирида Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Иноятовга биринчи ўринбосар бўлганди.

Мавзуга оид