Ўзбекистон | 12:45 / 16.02.2018
31109
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилди

Фото: BBC

Ўзбекистон ва Тожикистон Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласини яна бир бор муҳокама қилди, дея хабар беради Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарларга кўра, 7 февралдан 16 февралгача Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тожикистон-Ўзбекистон олий даражадаги учрашуви арафасида ўтказилган музокаралар чоғида томонлар давлат чегарасини қолган участкаларда белгилашни давом эттирдилар, музокаралар якунлари бўйича баённома имзоланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасининг узунлиги 1332,9 километрни ташкил этади. 

Мавзуга оид