Жаҳон | 17:01 / 19.02.2018
37563
2 дақиқада ўқилади

Олимлар қариш билан курашиш усулини топишди

Фото: Depositphotos

Португалиялик олимлар қариш билан курашиш усулини топишди – ҳужайраларда хромосомалар аномал сони пайдо бўлишининг олдини олиш. Тадқиқот натижалари BioRxiv.org’да эълон қилинган.

Организмда қариш жараёнида анеуплодия – хромосомалар сони ўзгариши пайдо бўлган ҳужайралар сони ортади. Шу туфайли митоз – хромосомолар иккита янги ядро ўртасида бир хилда жойлашадиган ҳужайраларнинг бўлиниши учун жавоб берувчи генлар фаоллиги ўзгаради.

Олимлар сичқонларда қатор тажрибалар ўтказишди ва ҳужайраларни бўлиш механизмини ўзгартиришди. Митоз ишидаги бузилишлар прогерия – белгиланганидан аввалги қаришга олиб келди.

Кейинчалик тадқиқотчилар фибробластлар ҳужайраларида қариш маркерларини таҳлил қилишди. Улар учта турли ёш тоифасидан олинди – чақалоқлар, ўрта ёшдаги одамлар ва кексалардан.

Натижада аниқланишича, ёш ўтгани сари организмда ҳужайралар бўлинишини назорат этиувчи генлар фаоллигини тартибга соладиган Forkhead box M1 оқсиллари «босиб турила бошланади».

Шу билан бирга, агарда оқсиллар миқдори сунъий тарзда оширилса, организмда хромосомалар ва қариш маркерлари сонининг ўсиши пасаяди.

Мутахассислар фикрича, тадқиқот натижалари қариш билан курашнинг терапевтик услублларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.

Мавзуга оид