Фан-техника | 20:10 / 22.02.2018
6425
1 дақиқада ўқилади

Facebook ва Instagram билан боғлиқ муаммо бутун дунё бўйлаб кузатилган

Бугун, 22 февраль куни ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари  маълум вақт давомида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига кира олишмади. 

Бундай муаммо куннинг биринчи қисмида, Тошкент вақти билан соат 11:20да Россия, Польша, Дания, Швеция ва Филиппинда кузатилди.

Тошкент вақти билан соат 16:00да Ўзбекистонда ҳам узилиш кузатила бошланди. Худди шу вақтда АҚШ, Франция, Россия, Испания ва Япониядаги интернет фойдаланувчилари Instagram ижтимоий тармоғидаги носозликлардан шикоят қилишган.

Мавзуга оид