Жаҳон | 11:16 / 22.02.2018
195571
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиёдаги энг коррупциялашган давлат маълум қилинди

Фото: Fotolia

Туркманистон ҳар йили Transparency International халқаро ташкилоти томонидан тузиладиган Коррупцияни қабул қилиш индекси-2017’да 180 ўриндан 167-поғонада қайд этилди.

Марказий Осиё давлатларидан: Қозоғистон 122-ўрин (2016 йилда - 131), Қирғизистон 135-ўрин (2016 йилда 136), Ўзбекистон 157-ўрин (2016 йилда 156), Тожикистон 161-ўринда (151) қайд этилган.

Рейтингда биринчи ўринни Янги Зеландия эгаллади (89 балл), иккинчи поғонадан Дания (88), учинчи ўриндан Финляндия, Швейцария ва Норвегия (85 баллдан) жой олди.

Рейтингнинг сўнгги поғоналарида – Сурия (14 балл), Жанубий Судан (12 балл) ва Сомали (9 балл).

Коррупцияни қабул қилиш индекси – турли мамлакатларнинг давлат секторида коррупцияни қабул қилиш даражасини баҳоловчи таркибий индексдир.

Transparency International ушбу индексни 1995 йилдан бери ҳар йили тақдим этади. 2017 йил учун индекс сўнгги икки йилда (2016-2017) 13 манбадан олинган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган. 

Мавзуга оид