Британиянинг Лестер шаҳрида портлаш юз берди – ОАВ
Британиянинг Лестер шаҳрида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Маълум қилинишича, Лестердаги Хинкли-роуд кўчасида 25 февраль маҳаллий вақт билан соат 19:19да портлаш юз берган. Воқеа жойига 6 та ўт ўчириш машинаси жўнатилган. Одамларга воқеа жойига яқинлашмаслик тавсия қилинган.
Кейинроқ портлаш оқибатида 6 киши жабрлангани, улардан икки нафари оғир аҳволдалиги маълум қилинган.
Полиция “йирик ҳодиса” юз берганини маълум қилган, бироқ тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган ҳамда айни вақтда ҳеч нарса теракт бўлганига ишора қилмаслигини айтган.
Ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, воқеа оқибатида икки қаватли уй қулаб тушган. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Гувоҳларнинг маълум қилишича, уйнинг 1-қаватида дўкон, 2-қаватида квартиралар жойлашган бўлган.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
10:29 / 27.07.2024