Ўзбекистон делегацияси ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
2018 йилнинг 27 февраль куни Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, Европа ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринининг 2017 йил 9-10 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи доираси эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикчилик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни янгилаш бўйича музокараларни бошлаш ва имзолаш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, бўлажак икки томонлама учрашувлар, ҳамкорликнинг қўшма институтлари мажлислари ва бошқа тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
21:48 / 28.09.2024
ЕИ давлатлари чегараларда янги биометрик тизимнинг жорий этилишига тайёр эмас — FT
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
21:59 / 26.09.2024
Европа Иттифоқи бўриларни кўпроқ отишга рухсат берди
19:08 / 17.09.2024