Жаҳон | 01:40 / 10.03.2018
7471
1 дақиқада ўқилади

Эстония Европа Иттифоқида мудофаага ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг кўп маблағ сарфлаган 

Фото: Liis Treimann

Эстониянинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан мудофаа харажатлари 2016 йилда Европа Иттифоқи давлатлари орасида энг юқориси бўлди. Бу ҳақда Европа статистик агентлиги – Евростат маълум қилди. 

Таъкидланишича, бу қиймат ЯИМнинг 2,4 фоизини ташкил қилган.

Бу борада Эстониядан кейинги ўринларни Греция (2,1 фоиз) ва Буюк Британия (2 фоиз) эгаллаган. Мудофаа харажатлари Ирландия (0,3 фоиз), Люксембург (0,4 фоиз), Австрия ва Мальтада (0,6 фоиз) энг кам бўлган. Умуман эса Европа Иттифоқи бўйича мудофаа харажатлари ЯИМнинг 1,3 фоизини ташкил қилган.

Эстонияда мудофаа харажатлари давлат бюджетининг 6 фоизини ташкил қилган ва бу қиймат ҳам Европадаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Эстониядан кейинги ўринларни Буюк Британия (4,8 фоиз) ва Литва (4,6 фоиз) эгаллаган. Бу борада энг паст кўрсаткичларни Ирландия (1,1 фоиз), Люксембург (1 фоиз) ва Австрия (1,2 фоиз) намоён қилган.

Мавзуга оид