Ангела Меркель тўртинчи маротаба Германия канцлери лавозимини эгаллайди
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 14 март куни Германиянинг янги канцлери ва у билдирган вазирларни лавозимларида тасдиқлайди. Германия канцлери лавозимини тўртинчи маротаба Ангела Меркель эгаллайди.
Аввалроқ Штайнмайер Меркель номзодини ушбу лавозимга илгари сургандди. Бундестаг депутатларининг аксарияти Меркелни қўллаб-қувватлагани сабабли овоз бериш шунчаки техник кўриниш олади.
Германияда 2017 йил сентябрда бундестагга сайловлар бўлиб ўтган, ундан кейин коалицияни шакллантириш бўйича музокаралар бошланган. 12 март куни Берлинда музокаралар иштирокчилари – Меркель бошчилигидаги Христиан-демократик иттифоқ, Хорст Зеехофер бошчилигидаги Христиан-социал иттифоқ ва Олаф Шольц бошчилигидаги Германия социал-демократик партияси бўлғуси ҳукуматнинг кейинги 4 йилга сиёсий йўналишини белгилаб берувчи коалициявий келишувни имзолашган.
Германия канцлери ваколатларига федерал вазирларни тайинлаш ва сиёсий йўналишни белгилаш киради. Канцлер бундестаг томонидан 4 йилга сайланади ва ишончсизлик билдириш орқали муддати якунланишидан олдин лавозимидан четлатилиши мумкин.
Канцлер номзоди президент томонидан илгари сурилади. Меркель ҳукуматига кирган партиялар бундестагда кўпчиликка (399 ўрин ёки 56 фоиз овоз) эга бўлгани сабабли овоз бериш формал кўринишда бўлади.
Мавзуга оид
19:55 / 15.12.2021
Ҳеч қачон хафа бўлмайди, ҳеч қачон жазавага тушмайди. Германиянинг янги канцлери ҳақида
19:59 / 07.12.2021
Дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингида 11 йил ичида илк бор етакчи ўзгарди
09:41 / 05.12.2021
Меркель Германия халқига сўнгги бор мурожаат қилди
10:29 / 03.12.2021