Келаси йил ҳам шуларни гапирсак, одамлар бизга ишонмайди – Президент
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. У Паст Дарғом туманида вилоят фаоллари билан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Президент маърузасида даставвал, вилоят кесимида иш ўринлари яратиш ҳақида сўз юритди, деб хабар қилмоқда KUN.UZ мухбири.
“Вақт шиддат билан ўтмоқда, келаси йил ҳам шуларни гапирсак, одамлар бизга ишонмай қўяди. Қуруқ гап, сафсата экан, дейди. Шунинг учун бу ерга бир самолёт, бир поезд одамни олиб келганим бежизга эмас.
Вилоятда қисқартирилган 8320 гектар пахта ва ғалла майдонларига сердаромад, сермаҳсул сабзавот экинларини экиш, боғлар, иссиқхоналар барпо этиш ҳисобига 15300 иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, 29 минг аҳолига ўз шахсий томорқаларидан фойдаланишларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш орқали яна 29 минг кишининг бандлигини таъминлаш мумкин. Мана мен Иштихон туманида бўлдим. Ўзим биламан аҳволни. Лекин савол туғилади: Президент бориши шартми шу жойларга? Шарт. Чунки, ҳеч кимга ишонмайман мен. Нима учун мен бораяпман, мени атрофимда бўлганлар 2 карра кўп юриши учун. 3 карра кўп юриши учун”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024