Жаҳон | 08:09 / 21.03.2018
23450
2 дақиқада ўқилади

Литвиненконинг отаси ўғлини ким ўлдирганини айтди

Александр Литвиненко/Фото: Reuters

Россия Федерал хавфсизлик хизмати собиқ ходими Александр Литвиненконинг отаси Вальтер Литвиненко ўғлини ким ўлдиргани ҳақида айтиб берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Эркакнинг сўзларига кўра, Александр Литвиненко Борис Березовскийга жуда яқин алоқаларда бўлган Алекс Гольдфарб томонидан ўлдирилган. 2000 йилда Гольдфарб Литвиненкога Туркиядан Буюк Британияга келишга ёрдам берган. Бу ҳақда, унинг сўзларига кўра, Гольдфарбнинг рафиқаси айтган. Шунингдек унинг таъкидлашича, ўшанда Лондонда бўлган Аҳмад Закаев Гольдфарбни МРБ агенти деб атаган.

«Уни, менинг фикримча, бир неча марта заҳарлашган. Ҳаттоки шифохонада ҳам заҳарлашган», - дея маълум қилган Вальтер Литвиненко Россиянинг Биринчи каналидаги «Пусть говорят» кўрсатувида.

Шунингдек унинг хабар беришича, аввалига ўғлига «овқатдан заҳарланиш» ташхиси қўйилган, сўнг у таллий билан заҳарланишга ўзгарган, ҳамда шундан кейингина полоний-210 қўллангани ҳақидаги версия тилга олинган.

Мавзуга оид