АҚШда жиноятчиларни қатл қилишнинг янги усули ўйлаб топилди
Американинг Алабама штатида илгари ҳеч фойдаланилмаган усулда жиноятчиларни қатл этишга рухсат беришди. Бу ҳақда WHNT19В портали хабар бермоқда.
Алабама штатининг вакиллар палатаси қатл этиш чоғида азотдан фойдаланишга рухсат берувчи қонуни маъқуллаган. Агар ўлдирувчи инъекция киритишнинг имкони бўлмаса, бундан буён ушбу усулдан фойдаланилади.
«Бу газ шунчаки уларни ухлатиб қўяди. Бу инсонпарвар, тез ва оғриқсиз амалга ошади», — деган дебатлар чоғида республикачи Жим Ҳилл.
Қонунга қаршилар ушбу усулнинг оғриқсиз эканлигига шубҳа билдиришмоқда, чунки у шу пайтгача синаб кўрилмаган.
«Илгари биз электр стуллардан фойдаланардик, энди газ камераларига қайтяпмиз», — деган демократлар вакили Томас Жексон.
Бундай амалиёт АҚШда ҳанузгача фойдаланиб кўрилмаган. Илгари Оклаҳома ва Миссисипи штатлари ҳам Алабамада қабул қилинган қонун лойиҳасига ўхшаш ҳужжатни маъқуллашган. Оклахомада ўлим жазосига эълон қилинган мораторий бекор қилишини ҳамоно газдан фойдаланишни бошлаб юборишмоқчи.
Мавзуга оид
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
16:27 / 21.09.2024
Жанубий Каролинада 13 йил ичида илк бор маҳбус қатл этилди
10:51 / 26.01.2024
АҚШда маҳбус биринчи марта тоза азот ёрдамида қатл этилди
11:03 / 16.07.2023