Жаҳон | 20:00 / 23.03.2018
7101
1 дақиқада ўқилади

World of Tanks муаллифлари селфи учун икки ходимни ишдан бўшатишди

Фото: Wargaming

16 март куни  Wargaming офисига Андраш Арато ташриф буюргани маълум бўлди. Андраш Арато — машҳур "Оғриқни яширувчи Ҳарольд" меми қаҳрамони. Венгрия юлдузининг ташрифи сабаблари ҳақида хабар қилинмаган.

"Ҳарольд"нинг ташрифи ҳақида Wargaming'нинг икки ходими Instagram'идан маълум бўлган. Улар ўз саҳифаларида Арато билан селфиларини жойлаштиришган. 

Бир неча соат ўтиб, суратлар ўчириб ташланган. 20 март куни ўша икки ходимнинг ишдан бўшатилгани аниқланган. Собиқ Wargaming фитнес-мураббийи Александр Хвашевскийнинг айтишича, у ўз хатти-ҳаракатлари билан корпоратив сирни ошкор қилганини билмаган. 

 

Мавзуга оид