Ўзбекистон | 16:55 / 27.03.2018
40232
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир журналист ва беш нафар ҳуқуқ фаоли озод этилди

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Ўзбекистонда олти нафар маҳбус – журналист Ғайрат Михлибоев ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расуловни ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Хамдамовалар озод этилди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу борада тегишли баёнот берди.

«Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини олти нафар маҳбус – журналист Ғайрат Михлибоев ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расуловни ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Хамдамоваларни озод этгани билан қутлайди. Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳбусларни озод этиш орқали фуқаролик жамиятини руҳлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлайди. 

Биз келгусида ҳам миллий ислоҳотлар режаси ва тараққиёт мақсадларини илгари суриш йўлида Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали муносабат ўрнатишга чақирамиз», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоли Ғайбулло Жалилов озод этилганди. 

Бундан ташқари, 2007 йилда қамалган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Холдоров ва 1999 йилда қамалган журналист Юсуф Рўзимуродов озодликка чиқарилган эди.

Мавзуга оид