Жаҳон | 17:58 / 28.03.2018
15944
1 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон Панжикентга борди, Самарқандга электр энергиясини узатиш имкони яратилди

Фото: photogoroda.com

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугун Панжикентга амалий ташриф билан жўнаб кетди.

Панжикентда у Наврўз байрами муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда, турли объектларнинг расмий очилиш маросимида қатнашди, шунингдек, минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Имомали Раҳмон Панжикентга келганидан сўнг «Айний-Рудакий» ЛЭП электр узатиш линияси ва «Рудакий» реконструкция қилинган нимстанциясини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Таъкидланишича, «Рудакий» нимстанцияси орқали Самарқанд вилоятига электр энергиясини узатиш ва Ўзбекистондан электр энергиясини олиш имконияти бор.

Реконструкциядан сўнг «Рудакий» нимстанцияси қуввати икки баробар ошди ва электр энергиясининг йўқотилиши билан боғлиқ вазият яхшиланди.

Мавзуга оид