Ўзбекистон | 08:41 / 31.03.2018
5750
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирлигида Human Rights Watch вакиллари билан учрашув ўтказилди 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Human Rights Watch офисининг Марказий Осиё бўйича директори Стив Свердлов ва халқаро ташкилот офисининг Қозоғистон Республикаси бўйича маслаҳатчиси Виктория Ким билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: mvd.uz

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбидин Бурхонов қабул қилди. Генерал-майор Қ.Бурхонов Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Халқ фаровонлиги, юрт тинчлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли ва самарали ҳимоя қилишга қаратилган мазкур ислоҳотлар натижаси, аввало, мамлакат ички ишлар органлари фаолиятида яққол кўзга ташланаётганини қайд этди.

Фото: mvd.uz

Ўз навбатида, Стив Свердлов Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида муҳим ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётгани ва бу жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлади. Суҳбат чоғида яна бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинган.   

Мавзуга оид