Жамият | 08:47 / 31.03.2018
41987
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 19 ёшли қизни каналдан қутқармоқчи бўлган 21 ёшли йигит чўкиб кетди

Фото: turbina.ru

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 21 ёшли йигит чўкиб кетди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар  бошқармаси.

Қайд этилишича, 29 март куни соат 17.00ларда, 1999 йилда туғилган М.Р. Учқўрғон шаҳар “Улуғбек” МФЙ Нодира кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шимолий Фарғона” каналига эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб, оқиб кетаётган вақтида уни қутқариш мақсадида шу ердан ўтиб кетаётган Уйчи тумани “Зиёкор” МФЙда яшаган, 1997 йилда туғилган С.И. ўзини сувга ташлаган вақтида чўкиб кетган. 

Натижада М.Р. қутқариб олиниб касалхонага ётқизилган.

Мавзуга оид